«Барселона» ҳужумчиси Неймар «Гранада» ҳимоячиси Рубен Везу билан «Камп Ноу» стадионида жанжаллашиб кетди, деб хабар бермоқда Marca.
Воқеа жамоалар ўртасидаги Испания чемпионати 10-турида, «Барселона»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда юз берди.
Ўйин тугаб бораётган бир вақтда Неймар «Гранада» футболчиларидан бирига нисбатан қўпол ўйнади. Бундан ғазабланган Везу бразилиялик футболчининг хатти-ҳаракатига эътироз билдирди ва улар ўзаро муносабатларига аниқлик кирита бошлади. Бунинг оқибатида ҳар икки футболчи сариқ карточка билан жазоланди.Футболчилар ўртасидаги жанжал ўйиндан сўнг «Камп Ноу» туннелида давом этди. Неймар ва Везу бир-бирини ҳақорат қила бошлади, аммо тез орада ҳар икки жамоа футболчилари уларни ажратди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)