Ошхона шинам, қулай ва функсионал бўлишини ҳар бир бека орзу қилса керак. Шинамлик ва қулайликни бироз сабр ва фантазияни ишга солиб, ўзимиз ҳам ярата оламиз.
Афсуски, замонавий хонадонларнинг аксарияти катта ва кенг ошхонага эга эмас. Шунинг учун бундай хонадон бекалари жойни тежаш мақсадида турли ҳийлаларни ишга солади.
Пичоқ ёки қайчиларни сақлаш учун магнитлардан фойдаланиш мумкин. Унинг қулайлиги шундаки, пичоқлар ҳар доим қўл остингизда бўлади.
Кўпинча пластик пакетларни эстетик жиҳатдан чиройлироқ сақлаш муаммосига дуч келамиз. Одатда уларни битта каттасига солиб, шу тарзда сақлаймиз. Бироқ улар учун матодан узун халтача тикиб, унда пакетларни оригинал ва шинамликни бузмайдиган ҳолда сақлашимиз мумкин.
Сочиқчаларни илиб қўйиш учун оддий ёғоч қистиргичлардан фойдаланишимиз мумкин. Бунинг учун уларни деворга ёпиштириб қўйиш керак бўлади. Сочиқчаларни бундай сақлаш ўзига хос кўринади ҳамда илгаклар сотиб олиш ва улар учун девордан тешик ўйишдан сизни халос этади.
Зираворлар ва турли сочиладиган маҳсулотлар ҳар қандай ошхонанинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шакар, туз, ёрма кабилар овқат тайёрлаш жараёнида доим керак бўлади. Бир хил банкача ёки шишаларга жойлаштирилган зираворлар чиройли кўринади. Уларни шкафнинг қайсидир қисмига яширишга мажбур бўлмайсиз. Стол қиррасидаги жавонни бунга мослаштириш мумкин.
Чойнакни безаш учун «телпакчалар» тўқиш мумкин. Улар чойнинг иссиқлигини узоқроқ сақлашга ёрдам беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)