Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидаги рақиби Хитой италиялик мутахассис Марчелло Липпини расман бош мураббий сифатида таништирди.
Бунга қадар терма жамоани бошқариб келган Гао Ханбо Тошкентдаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилганди.Липпи билан Хитой ўзининг илк учрашувини 15 ноябрь куни Қатарга қарши ўтказади. ЖЧ—2018 саралашининг 4-туридан кейин Хитой 1 очко билан олти жамоа орасида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
«Championat.asia» маълумотига кўра, Липпи Хитойда йилига 18 миллион фунт маош олади. Бу эса уни дунёдаги энг сердаромад мураббийга айлантиради. Бунга қадар 16,2 миллион евролик маош билан «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола рўйхатда биринчи бўлиб турганди.
Липпи 2012—2014 йилги мавсумларда ҳам Хитойда фаолият олиб борган бўлиб, «Гуанжоу Эвергранд» клубини бошқарган. У 2006 йил Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)