Бағдоддан 15 километр жануброқдаги назорат-ўтказиш пунктида миналаштирилган автомобилнинг ҳавога учирилиши оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Портлаш пайтида назорат пунктидан шиа ҳарбий хизматчилар ўтиб кетаётган эди. Қурбонлар орасида полициячилар, ҳарбийлар ва тинч фуқаролар бор.
Илгарироқ Мосул яқинида ҳарбий колоннага уюштирилган ҳужум оқибатида 70 киши ҳалок бўлган билдирилган эди.
Изоҳ (0)