Литва соғлиқни сақлаш вазири Юрас Пожела 34 ёшда Сантариш клиникасида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда DELFI портали хабар бермоқда.
Пожела август ойининг бошида ошқозон-ичак тизими фаолиятининг бузилиши ва ошқозондаги оғриқлар туфайли шифохонага ётқизилган эди. Шифокорлар унга панкреатит ташхисини қўйган эди.
Юрас Пожела 1982 йил 12 апрелда туғилган. Шу тариқа, вазир 35 га тўлмай ҳаётни тарк этди.