Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ProSports Management компанияси билан шартнома имзолаган «Бунёдкор» ҳужумчиси Элдор Шомуродов шаънига илиқ фикрлар билдирди, деб ёзди «Championat.asia».
«Элдор ажойиб ва оддий йигит, — гап бошлади Аҳмедов. — У ўзининг қобиляти билан бошқа футболчилар ичида ажралиб туради. Туғма қобилияти борлигини кўп гол уриши ва Олий Лига тўпурарлари қаторида боришидан ҳам билиш мумкин».
Аҳмедовнинг фикрига кўра, Шомуродов терма жамоадаги ҳар бир ўйинда муҳим ўрин тутмоқда. «Яқин орада футболимизда янги юлдуз пайдо бўлишига ишонаман», — деб сўзини якунлади «Краснодар» клуби аъзоси.
Элдор Шомуродов Ўзбекистон — Хитой учрашувининг боришини мутлақо ўзгартириб юборган биринчи голга узатмани амалга ошириб берганди. У 2015 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун танлаб олинган уч номзоддан бири бўлган.
Изоҳ (0)