Қаҳва ёки чой ичишни ҳар биримиз хуш кўрамиз. Улардан қай бирини танлашда иккилансангиз, севимли ичимлигингизнинг қай бири афзалликларга эга эканлига ҳақида билиб олинг.
Олимлар чойнинг фойдали жиҳатларини ундаги полифеноллар (ўсимлик баргларидаги антиоксидантларнинг бир тури) ва фотокимёвий хусусиятлар билан боғлайди. Ўзининг оммабоплиги жиҳатидан у фақат ичимлик сувидан ортда қолиши мумкин.
Патентланган дори воситаларидан фарқли равишда чой таркибида токсинлар йўқ. Қуйида биз нега чой қаҳва ёки сиз севиб истеъмол қиладиган бошқа ичимликдан яхшироқ эканлигини кўрсатувчи бешта асосий сабабни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Биринчи сабаб
Чой чидамлиликни оширади. Япониянинг Kao Corporation лабораторияси олимлари кўк чой таркибидаги катехинлар (антиоксидантлар) организмнинг ёғларни эритиш хусусиятини оширишини аниқлади.
Иккинчи сабаб
Чой юрак хуружи хавфини камайтиради. У, шунингдек, организмни юрак-қон томир ва наслни бузувчи хасталиклардан ҳимояланишига ёрдам беради.
Учинчи сабаб
Чой кўп аъзоларни саратондан ҳимоя қилади.
Тўртинчи сабаб
Чой организмнинг сув йўқотишига қарши курашади. Британиялик диэтолог Клер Уильямсоннинг таъкидлашича, таркибида кофеин бўлган ичимликлар организмнинг кўп сув йўқотишига сабаб бўлиши ҳақидаги қарашлар уйдирмадан бошқа нарса эмас.
Муҳими, кунига уч финжондан ортиқ чой ичманг.
Бешинчи сабаб
Чой ультрабинафша нурлардан энг яхши ҳимояни таъминлайди. Яхши янгилик — кўк чой қуёшдан ҳимоя қилувчи кремнинг «захира нусхаси» ролини бажариши мумкин (зинҳор унинг ўрнини боса олмайди). Ўтказилган тажрибалар чой ҳужайраларнинг қуёшдан куйиши ва ультрабинафша нурлари туфайли ДНКнинг зарарланишини қисқартирганлигини кўрсатди.
Изоҳ (0)