Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров яна бир бора ота бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов хабар қилди, деб ёзади «MK.ru».
Энди Қодировнинг ўн икки фарзанди бор, шулардан икки нафари асраб олингандир.
«Alloҳнинг марҳамати билан у (Рамзан Қодиров) ўғил кўрди — буюк Қодировлар оиласининг давомчиси, менинг севимли жияним!», — деб ёзди Даудов Instagram’даги саҳифасида.
Даудов Қодировлар оиласини чин юракдан табриклади.
Қодировнинг фарзандларидан тўрт нафари (асранди фарзандларни инобатга олмаганда) ўғил болалар, қолгани қизлардир.