Туркиянинг «Галатасарой» клуби футболчиси Мустафа Қапи катталар жамоаси таркибидаги дебютини 14 ёшда ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
8 октябрь, шанба куни жамоа Болгариянинг «Левски» жамоасига қарши учрашув ўтказди. 89-дақиқада майдонга тушган Қапи «Гаталасарой» тарихида асосий таркибда ўйин ўтказган энг ёш футболчи бўлди.
Учрашув 2:0 ҳисобида туркияликлар фойдасига ҳал бўлди.
Футбол тарихида асосий жамоа таркибида майдонга тушган энг ёш футболчи боливиялик Маурисио Бальдиевьесо ҳисобланади — 2009 йили у Боливия олий дивизионининг «Аврора» жамоаси таркибида учрашув ўтказганди. Ўшанда у 12 ёшда эди.
Изоҳ (0)