Сумка — жуда қулай аксессуар бўлиб, ҳақиқий сифатли сумкалар арзон турмайди. Шунинг учун гардеробимизда улар 2—3 тадан кўп эмас. Танловда адашмаслик ва айнан ўзингизга мосини танлашда нималарга эътибор бериш лозим? Келинг, омадли хариднинг асосий қоидаларини таҳлил қиламиз.
Агар сумка харид қилиш билан бирга пулларингизни тежаб қолишни истасангиз, сизга классик вариантни таклиф қиламиз. Улар билан ишга ҳам, байрам тадбирларига ҳам бориш мумкин. Таъкидлаш жоизки, бунда либос билан битта умумий рангга урғу бериш керак бўлади. Идеал ранглар — қора, кулранг ва оч жигар рангнинг барча турлари ҳамда кўзга ташланмайдиган ранглар ҳисобланади. Барчаси кийим жавонингизда устунлик қилувчи рангга боғлиқ.
Аксессуар қоматингиз афзалликларига урғу беришини истасангиз, уни ақл билан танлаш лозим.
Масалан, агар сонингиз ингичка, белингиз йўқ бўлса, сон баландлигида тақиб юриш мумкин бўлган сумка танлашингиз керак. Бу йўл билан сиз керакли жойда визуал ҳажм яратишингиз мумкин.
Агар сонларингиз кенг ва белингиз ингичка бўлса, сизга бел баландлигидаги вариант мос келади. Қомати «тўғри учбурчак» шаклидаги озғин қизлар текстура безакли кичикроқ сумкалар танлагани маъқул. Семиз қизлар эса катта сумкаларга эътибор қаратиши лозим, чунки кичкина сумкалар уларнинг кўринишини янада йириклаштиради.
Умуман олганда эса, аксессуар танлашда унинг қулайлиги, сифати ва ўз ҳиссиётларингизга таянишингиз лозим. Агар сиз бежирим клачни «севиб қолсангиз», уни албатта харид қилинг — у сизнинг кайфиятингизни кўтаради, кайфият яхшилиги эса — энг асосийси!
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)