Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги беллашув 6 октябрь куни «Бунёдкор» стадионида старт олади. Беллашув арафасида Ўзбекистон терма жамоаси лагерида қувончли кунлар бўлаётгани ҳақида ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
1 октябрь куни ўзбекистонлик футболчилар бош мураббий Самвел Бабаянни устоз ва мураббийлар куни билан табриклади. Унинг учун аталган эсдалик совғани жамоа номидан Сервер Жепаров топширди.
Орадан икки кун ўтиб эса Самвел Бабаян Сервер Жепаровни туғилган куни билан табриклади. Миллий терма жамоанинг Бабаян ташрифига қадар сардори бўлган Жепаров бугун — 3 октябрь куни ўзининг 34 ёшини қарши олди.
Изоҳ (0)