Испаниялик теннисчи, жаҳоннинг тўртинчи ракеткаси Рафаэль Надал ўйин вақтида қизини трибунада йўқотиб қўйган аёл томошабин ўз фарзандини топиб олгунига қадар ўйинни тўхтатиб турди, деб хабар бермоқда The Independent.
Надаль Матс Виландер билан тандемда жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткалари — Жон Макинрой ва Карлос Мойяга қарши Испаниянинг Мальорка шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмали ўйинда иштирок этаётган эди.
Ўйин вақтида томошабин аёллардан бири қизини йўқотиб қўйган ва шу сабаб қидирув ташкил этилди. Испаниялик теннисчи трибунадаги ҳовлиқишни сезиб қолди ва қизча топилмагунига қадар ўйинни тўхтатиб турди. Қизини топган она хурсандлигидан йиғлаб юборди, трибунадагилар эса уларни қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.
Кўргазмали ўйин Рафаэль Надаль томонидан ўзи туғилиб ўсган Мальорка оролидаги янги спорт маркази очилиши муносабати билан ўтказилди. Надаль ва Виландер жуфтлиди 3:6, 6:3, 10:8 ҳисобида Макинрой ва Мойя дуэтидан устун келди.
Изоҳ (0)