Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Росетта космик аппарати Чурюмов-Герасименко кометаси билан назоратли тўқнашув ўтказди. Бу ҳақда, Европа космик агентлиги баёнотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.

Фото: Европа космик агентлиги

Фото: Европа космик агентлиги

Шу тариқа аппаратнинг 12 йил давом этган миссияси якунланди.

«Хайр, Rosetta», — деб ёзди агентлик бош директори Ян Вернер Twitter’даги саҳифасида.

Кометани тадқиқ этишга мўлжалланган аппарат 2004 йил 2 мартида фазога чиқарилган эди. У 2014 йил августида Чурюмов-Герасименко кометаси орбитасига кирди. Rosetta комета орбитасига кирган биринчи космик аппарат бўлди. 2014 йил ноябрида комета юзасига аппаратдан ажралиб чиққан Philae зонди қўниб, комета тупроғининг намуналарини Ерга етказди.

Комета Қуёш тизими чегараларига яқинлашиб қолгани боис миссияни якунлашга қарор қилинди, негаки эндиликда аппаратнинг қуёш батареялари қувват ололмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди