Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳамшаҳри «Локомотив»нинг 31 ўйиндан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига якун ясаб берди.
«Темирйўлчилар» сўнгги бор 2015 йилнинг 12 сентябрь куни Олий Лиганинг 21-турида айнан «Пахтакор»дан мағлуб бўлиб, шундан кейинги 1 йидан ортиқ вақт давомида ички чемпионатда энг камида дуранг ўйнаб келаётганди. 2016 йилги мавсумнинг 24-турида эса «Пахтакор» «Локомотив»нинг бу юришига чек қўйиб берди.
Маълумот учун, «Локомотив» 2015 йилнинг 12 сентябрь кунидаги мағлубиятидан кейин Олий Лигада жами 32 та ўйин ўтказган бўлиб, шуларнинг 25 тасида зафар қучган, 7 тасида дуринг ўйнаганди.
Изоҳ (0)