19 ёшли британиялик Жек Жонсон исмли йигит собиқ футболчи Дэвид Бекхэмга ўхшаш учун пластик жарроҳлик амалиётлари учун 25 минг доллар сарфлади, аммо у ўз кумирига ўхшамади, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Жек Жонсон ияги, юз суяги ва тишларини тўғрилатди ҳамда тана рангини бироз тиниқлаштирди.
Хабар беришларича, йигит жарроҳлик амалиёти курсларини тўлиқ якунлаши учун яна 30 минг доллар керак бўлади.
Жек ҳеч қаерда ишламайди ва нафақа пулига кун кечиради. Операциялар учун пулни эса дўстларидан қарзга олган ва бу пулларни қандай қайтаришни ҳозирча билмайди.
Жек Жонсон айни вақтда Бекхэмга ўхшамаслигини билади, аммо ўз мақсади йўлида тўхтамоқчи эмас.
Изоҳ (0)