Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида АҚШнинг учувчисиз учар қурилмаси авиазарбаси оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Учувчисиз учар қурилма Ҳаж сафаридан қайтган соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимининг Ачин туманидаги ҳовлисига авиазарба йўллаган.
Бу вақтда мансабдорнинг уйида унинг қариндошлари ва дўстлари бўлган. Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, яна 14 киши жароҳат олган.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, жароҳатланганлар сони кўпроқ — 27 киши.