Туғилганидан кейин кўп ўтмай касал бўлиб қолган гепард боласи оиласидан йироқлашиб, одамлар атрофида ўсди. Унинг ҳайвонот дунёсидаги биринчи дўсти — тенгдош-кучукча бўлди, деб хабар бермоқда National Geographic.
Соғайишда давом этаётган гепард боласи 10 ҳафталигида Коламбусдаги Columbus Zoo and Aquarium ҳайвонот боғига ўтказилди. Эмметни 7 ҳафталик Каллен лақабли кучукча билан таништиришди. Жонзотлар бир зумда дўстлашиб олди ва вақтини биргаликда ўтказмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)