Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг бешинчи кунида 2 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон паралимпия термаси медаллар рейтингида 9-ўриндан жой олди.
Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 13 та бронза медали мавжуд. Ушбу кўрсаткич Осиёда Хитойдан сўнг иккинчи, МДҲ мамлакатлари орасида эса Украинадан кейин иккинчи бўлиб турибди.
Умумжамоа ҳисобида кучли учлик ўзгаришсиз қолди: Хитой (50–40–28), Буюк Британия (28–16–19), Украина (22–19–20). АҚШ делегацияси (16–17–13) кучли тўртликдан жой олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.