Санкт-петербурглик Сергей Лукьянов ўз шаҳридан Рио-де-Жанейрогача 18 минг километр масофани пиёда босиб ўтди. Унинг мазкур сафарига 496 кун кетди, деб хабар бермоқда «Informing.ru».
Лукьянов дунё бўйлаб саёҳатини 2015 йилнинг 1 апрелида бошлаган. Кеча, 7 август куни у Риога етиб келди.
Аввалига россиялик сайёҳ 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг пойтахтига 5 август куни етиб келишни режалаштирганди, бироқ унинг соғлиғида муаммолар вужудга келди. У ҳатто операция ҳам қилинди. Касаллик туфайли Лукьянов 45 кун йўқотди.
Сергей Лукьянов ҳар куни ўртача 40 километр масофани босиб ўтди. Ҳинд океанидан ўтиш учун у бир марта самолётга чиқди.
Хабарда қайд этилишича, Санкт-петербурглик эркак дунё бўйлаб саёҳатини 2017 йилнинг баҳорида якунлашни режалаштирган.