Туркиялик икки она Жасмин Эрдин Тавукчу ва Озгур Каравит болалар чизган расмлар эскизлари асосида зеб-зийнат буюмларини ясайди, деб ёзади «Deti.mail.ru».
Бу ғоя янгилик бўлмаса-да, у шунчалик муваффақиятли бўлиб чиқдики, оқибатда оналар ўз бизнесини йўлга қўйди.
Дастлаб Жасмин ва Озгур фақат ўз фарзандлари расмлари асосида тақинчоқлар ясаган бўлса, кейинроқ уларга бошқа ота-оналардан ҳам буюртмалар туша бошлади.
Тақинчоқлар одатда кумуш ёки тилла суви югуртирилган кумушдан қўлда тайёрланади. Баъзан заргарлар лазер орқали нақш туширади. Бутун жараён қарийб бир ҳафта вақт олади, нархлар эса 125—195 доллар атрофида бўлади.
Изоҳ (0)