2016 йилнинг июль ойида Голландияда истеъмол маҳсулотлари ва хизматлар ўртача 0,3 фоизга пастлади. Бу ҳақда қиролликнинг Марказий статистика бошқармаси маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, Голландияда дефляция 1987 йилнинг декабрь ойидан буён, яъни, деярли 29 йилда илк марта қайд этилди.
Истеъмол маҳсулотлари нархининг умумий пасайишига бензин ҳамда газ ва электр энергиянинг арзонлашиб кетиши сабаб бўлди. Умуман олганда, голландияликларнинг электр энергия сарфлаши 2015 йилнинг июль ойига нисбатан 8,3 фоизга камайди.
Сўнгги 15 йил ичида, расмий статистикага кўра, Голландияда инфляция йилига ўртача 2 фоизни ташкил қилди. Мамлакат Марказий статистика бошқармаси томонидан энг паст тескари инфляция 1987 йилнинг январида қайд этилган. Ўшанда кўрсаткич -1,3 фоизни ташкил қилган.
Изоҳ (0)