Мексиканинг ғарбий қисмида жойлашган Герреро штатида бир оиланинг етти нафар аъзоси, шу жумладан, тўрт бола ўлдириб кетилди. Ҳодиса Тепекоакуилько-де-Трухано ҳудудида юз берди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Одамлар ўз уйида ўлдириб кетилди, жиноятчилар ўқотар қуролдан фойдаланди. Ҳалок бўлган оиланинг бир нафар аъзоси — икки ёшли болакай тирик қолди. Жиноятчилар уни пайқамай қолди. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа юзасидан ҳозирча ҳеч қандай версияни эълон қилмади.
2016 йил бошидан буён жиноятчилар Мексиканинг 12 ҳудудида 24 оилага ҳужум қилди. Бунинг оқибатида 80 киши, шулардан 16 нафари болалар, ҳалок бўлди. 18 киши ҳужум натижасида яраланди.
Изоҳ (0)