АҚШда, Сиэтлдан 40 километр шимолдаги Мекилтео шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Яраланган киши шифохонага ётқизилди.
Гумондорлардан бири ҳибсга олинди. Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.