Шу йилнинг майидаёқ Дубай ҳукмдори, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири Шайх Муҳаммад Бин Рашид Ал Мактум Буюк Британиядаги Уиндзор Боғига ташриф буюриб, БАА спортчилари қатнашган от пойгаларини томоша қилган эди, деб ёзади UAE Inside. Шайх Муҳаммад ўз ҳамюртларини қўллаб-қувватлаш учун пойгага шахсан ўзи учиб борди.
Уиндзор боғида у, шунингдек, Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан ҳам мулоқот қилишга улгурди. Шайх Муҳаммаднинг ушбу учрашувда олинган фотосуратлари бутун интернет бўйлаб тезкорлик билан тарқалиб кетди, Дубай ҳукмдорининг ўзини эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари дунёдаги энг камтар ҳукмдор деб атади. Ахир шунчалик юқори мақомга эга шахсни оддий спорт кийимида кўриш ноодатий.
Изоҳ (0)