АҚШ молия вазирлиги «ал-Қоида» террорчи тармоғининг Жанубий Осиё мамлакатларидан Яқин Шарққа пул ўтказиш ва жангариларни ташлаш учун жавобгар уч дала командирига нисбатан санкциялар киритди. Бу ҳақда, идора тарқатган хабарномага асосланиб, «ТАСС» маълум қилмоқда.
Гап Файсал Жассим Муҳаммад ал-Амрий ал-Холидий, Исро Муҳаммад Иброҳим Баимий ва Абу Бакр Муҳаммад Ҳумоюн ҳақида кетмоқда. Бу шахсларнинг АҚШдаги ҳар қандай активларига дарҳол банд қўйилади, улар билан ҳар қандай шартнома ва келишувлар тузиш тақиқланади.
Учала жангари айни пайтда Эрондалиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)