Мадриднинг «Реал» клуби телеканали TV3 телеканалини фош этди: аниқланишича, Каталония телеканали «Реал» юлдузи, португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг таҳрирланган фотосуратини намойиш этган экан. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари TV3 да намойиш этилган кадрларда Роналдунинг қорни мускулларсиз, текис қилиб кўрсатилган эди. «Реал» телеканали ходимлари сурат таҳрирланганини аниқлади. Улар мазкур иш каталониялик ҳамкасблари томонидан Роналдунинг «Барса» юлдузи Лионель Месси билан азалий рақиблиги туфайли амалга оширилганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)