Венесуэланинг шимоли-шарқидаги Матурин шаҳрида жойлашган Мануэль Нуньес Товар номидаги шифохонанинг неонатология бўлими реанимациясида сўнгги уч кун ичида камида 11 нафар янги туғилган чақалоқ оламдан ўтди. Бу ҳақда Globovisión телеканалига чақалоқларнинг оналари ва қариндошлари маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Уларнинг қайд этишича, чақалоқларнинг ўлимига бактериал инфекция сабаб бўлган. Неонатология бўлимида ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Ҳудуднинг соғлиқни сақлаш департаменти бошлиғи Аурора Навас ушбу бўлимда чақалоқларнинг ўлимига сабаб бўлган бактериялар борлиги ҳақида маълумотлар йўқ эканини айтди. Шунга қарамай, Аурора Навас тегишли текширув ўтказилишига кўрсатма берди.
Изоҳ (0)