Аргентиналик футболчи, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси нима сабабдан Америка Кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг терма жамоани тарк этишга қарор қилганини тушунтириб берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«Ҳозир вазиятни таҳлил қилиш вақти эмас, бу оғир. Мен бу миллий терма жамоадаги охирги ўйиним деб ўйладим, бу мен учун эмас, деб ўйладим. Ҳозир ўзимни шундай ҳис этяпман. Мен қаттиқ тушкунликдаман, пенальтини ура олмадим, у жуда муҳим эди», — деди у.
«Мен тўртта финалда ўйнадим, лекин тақдир эмас экан. Мен бор кучим билан Аргентинани чемпион қилишга уриндим. Лекин бу амалга ошмади. Уддалай олмадим. Ўйлашимча, бу ҳаммага яхши, менга ҳам, буни истаётганларгаям. Қарор қабул қилинди. Кўп уриндим, аммо ўхшамади», — қўшимча қилди футболчи.
Изоҳ (0)