«Дарё» ўқувчилари Евро—2016 гуруҳ босқичи 3-туридаги энг чиройли гол учун ўтказилган сўровномада Криштиану Роналдунинг Венгрия терма жамоаси дарвозасига урган голига кўпроқ овоз берди.
Шу тариқа Европа Чемпионати гуруҳ босқичининг 3 та тур натижаларига кўра Мадриднинг «Реал» клуби вакиллари энг чиройли голларни урган бўлиб чиқди.
1-тур якунларидан кейин ўтказилган сўровномада Лука Модричнинг Туркия дарвозасига киритган тўпи 36 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлганди. 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилиши учун Гарет Бэйлнинг Англия дарвозасини ишғол қилиши овозларнинг 37 фоизини ўзиники қилиб олди.
Дастлабки икки турни голсиз тарк этган Криштиану Роналду 3-турга келиб дублга эришди. Унинг Венгрия дарвозасига урган биринчи голи 76 фоизлик кўрсаткич қайд этди.
2 000 дан зиёд ўқувчи иширок этган сўровномада Роналдуга рақобатчилик қилган Якуб Блашиковски, Никола Калинич, Золтан Гера, Раджа Наингголан каби футболчиларнинг бирортаси 10 фоиздан кўпроқ овоз жамғара олмади.
Изоҳ (0)