Франкфурт аэропорти янгиланиш, шунингдек, йога учун хоналар, болалар майдончаси, катта ҳажмдаги ўрмон хом ашёси учун ҳудуд барпо этиш учун 100 миллион евро инвестиция киритади, деб хабар бермоқда «РБК».
Аэропортда дам олиш хоналарининг барпо этилиши йўловчиларга қулайлик туғдиради ва ён-атрофда жойлашган дўконларда пулларини сарфлашига ундайди.
Сўнгги пайтларда дунё аэропортлари оилавий савдо марказларига айланиб, авиабизнес соҳасидаги чекловлар ва рақобат фонида даромадини оширишга интилмоқда. Франкфуртдаги аэропортнинг янгиланиши Skytrax консалтинг компанияси версияси бўйича беш юлдузли рейтинг олишни мақсад қилган Fraport AG оператори стратегиясининг бир қисми саналади.
Fraport яна 40 миллон еврони терминалдаги қулайликларни модернизациялаш учун, 20 миллион еврони ҳожатхона ва кузатув майдончасини янгилаш учун сарфлайди. Шунингдек, 3 миллиард евро 2022 йили қуриб битказилиши мўлжалланган янги терминални қуриш учун ишлатилади.
Изоҳ (0)