Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА версияси бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 2015/2016 йилги мавсумининг энг чиройли голи муаллифи деб топилди. Бу ҳақда, ташкилот расмий сайтига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Футболчи жорий йилнинг 17 февралида турнирнинг 1/8 финалида Италиянинг «Рома» жамоаси дарвозасига йўллаган гол сўровда иштирок этганларнинг 36 фоизи томонидан мавсумнинг энг чиройли голи деб тан олинди. 2:0 ҳисобида Қироллик клуби фойдасига тугаган ўйиннинг 57-дақиқасида Роналду чап қанотда италияликлар ҳимоячисини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилган эди. Бу ҳужумчининг турнир доирасидаги 89-голи бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)