Тўққиз ёшли Режина Уилли Шотландияда яшаб, бошланғич мактабга боради ва отасининг KSG Photography компаниясида тўй фотосуратчиси бўлиб ишлайди, деб ёзади TJournal.
Режинанинг отаси сўзларига кўра, у биринчи марта қўлига камера олиб, фотосъёмка билан қизиқиб қолганида уч ёшда бўлган. Олти йилдан сўнг у отаси билан тўйларда ишлай бошлаган.
Баъзан одамлар суратларни айнан Режина олганига шубҳа қилади ва тасвирларни ҳақиқатан ҳам у таҳрирлаши ҳақида сўрайди. Ота қизига Lightroom’да суратларга ишлов беришни ўргатгани, энди у буни мустақил равишда амалга ошираётганини таъкидлайди.
Режина суратга туширишни жуда яхши кўрса-да, улғайганида касбини ўзгартириб, модельер бўлмоқчи.
Изоҳ (0)