Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Унда университет профессор-ўқитувчи ва талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, ота-оналар иштирок этди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Тадбирда университет ректори Р. Саидаҳмедов ва бошқалар чиқиш қилди.
Бугунги кунда 53 йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланаётган ушбу олий таълим муассасасида ўқиш истагида бўлган ёшлар очиқ эшиклар кунига таклиф этилди. Бу галги тадбир ҳар йилгидан бошқача тартибда — тест синовлари олдидан ўзига хос машқ шаклида ўтказилди.
Бўлажак абитуриентларга давлат тест имтиҳонлари олдидан ўз билимларини синаб кўриш имкониятини бериш мақсадида тест синовлари ташкил этилди.
Университет талабалари томонидан тайёрланган инновацион ишланмалар, ижодий ишлар кўргазмаси иштирокчиларда қизиқиш уйғотди.
Изоҳ (0)