Бирлашган Араб Амирликларида тижоратчи Ориф Аҳмад ал-Заруний «1» сонидан иборат машина рақами учун 18 миллион дирҳам (4,9 миллион доллар) пул тўлади. Бу ҳақда, Gulf News’га асосланиб, Motor хабар бермоқда.
«Чиройли» рақамлар Шаржадаги ким ошди савдосида сотувга қўйилди. Ал-Заруний ушбу рақамни шахсан ўзи учун сотиб олганини ва ҳеч кимга сотмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Мен ким ошди савдосига мана шу рақам учун махсус келдим, чунки ҳар доим биринчи бўлишга интилиб келганман, бошқа лотлар мени мутлақо қизиқтирмаган эди», — тан олди тижоратчи.
Рақам дастлабки нархдан 18 баробар қимматга сотилди.
Шаржадаги тадбирга жами 1,3 минг киши ташриф буюрди, унда 60 та атрофида «чиройли» рақам сотилди, булар орасида «12», «22», «50», «100», «333», «777», «1000», «2016», «2020», «99999» бор. Дастлабки учта рақамнинг ҳар бири учун 500 минг доллардан ортиқ ҳақ тўланди. Сотилган рақамларнинг умумий қиймати 50 миллион дирҳамни ёки 13,6 миллион долларни ташкил этди.