Буюк Британиянинг Daily Mail нашри йўловчиларни рейсдан тушириб қолдиришда кўрсатилган энг ғалати сабабларни аниқлади.
Рўйхатга Пенсильвания университети профессори Гвидо Менцио билан American Airlines лайнери бортида бўлиб ўтган воқеа кирди. Иқтисодиётчи тенгламаларни ечаётганида уни Яқин Шарқдан келаётган террорчи деб ўйлашди. Менцио устидан унинг ёнида ўтирган аёл шикоят қилди, аммо пировардида профессор ўз жойига қайтишига рухсат берилди.
2011 йил декабрида таниқли Ҳолливуд актёри Алек Болдуин телефонини ўчириб қўйишдан бош тортгани ва экипажга қўполлик қилгани учун бортдан туширилди. Бу воқеа ҳам American Airlines лайнерида содир бўлганди.
Ўша йил сентябрида Greenday гуруҳи яккахони Билли Жо Армстронг шимини ортиқ даражада тушириб олгани учун деган сабаб билан самолёт салонидан чиқариб юборилди.
2011 йил мартида Horizon Air йўловчисидан оёғи ортиқ даражада узунлиги боис бортни тарк этиш сўралди. Борт кузатувчиларининг таъкидлашича, эркак ўтиш йўлини узун оёқлари билан тўсиб қўйган. Нима бўлганда ҳам, кейинчалик авиакомпания йўловчидан узр сўради.
2013 йил майида эса яна American Airlines авиакомпанияси самолёти йўловчи аёллардан бири Уитни Хюстоннинг I Will Always Love You қўшиғини куйлашни тўхтатишдан бош тортгани боис режалаштирилмаган қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди.
American Airlines’нинг яна бир йўловчиси — далласлик Крис Шелли ўриндиқ учун ортиқ даражада катталик қилгани учун тушириб юборилган эди.
2014 йил ноябрида US Airways рейсидан «бошқарувдан чиқиб кетган» чўчқа ва унинг хўжайини тушириб қолдирилди.
2015 йил августида бир аёл итини кўчма сумкага солишдан бош тортгани учун United Express салонини тарк этди.
2016 йил апрелида мусулмон аёл Ҳакима Абдул стюардесса унинг олдида ўзини «ноқулай» ҳис қилгани туфайли Southwest Airlines рейсидан тушириб қолдирилди.
Изоҳ (0)