DesignCrowd dizaynerlar ҳамжамияти Instagram’нинг янги логотипи учун энг яхши муқобил вариант яратиш бўйича танлов эълон қилди. «Vc.ru» улардан энг қизиқарли концептларни танлаб олди.
2016 йил 11 майида Instagram биринчи марта ўз сервислари белгилари (иконкалари)ни тубдан янгилаган, шунингдек, асосий дастурнинг дизайнини оқ-қорага ўзгартирган эди. Редизайн фойдаланувчиларнинг бир қисмида норозиликни келтириб чиқарди. Кўпчилик логотипда Photoshop’да қўлланиладиган эски қолипли градиентларни кўрди.
Изоҳ (0)