Ёз ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари қизиш оқибатида тез айниб қолади. Ана шундай пайтларда ҳар қандай шароитларда, ҳатто электр тармоғига уланиш имкони йўқлигида, айтайлик, табиат қўйнида асқатадиган митти музлаткич жуда фойдали бўлади. У маҳсулотларни совутиш ва айнишдан асраш имконини беради. «101 Совет» сайти мана шундай музлаткич ясаш бўйича тавсияларни келтирди.
Бунинг учун керак бўладиган асбоб-анжомлар:
- 2 та ҳар хил ўлчамдаги гултувак;
- қум;
- совуқ сув;
- қопқоқ.
Амаллар кетма-кетлиги:
1. Кичикроқ гултувак каттароғининг ичига ёпиштириб қўйилади.
2. Икки гултувак орасида қолган бўшлиқ қум билан тўлдирилади.
3. Қум гултувак ичидаги ҳароратни термос принципи бўйича бир даражада сақлаб туради.
4. Қумга муздай сув қуйилади. Қудуқ суви тавсия этилади, лекин бу бирламчи аҳамиятга эга эмас.
5. Ҳосил бўлган музлаткич тепадан қопқоқ билан беркитилади. Қуёш нурларидан ҳимоя мақсадларида оқ сочиқдан фойдаланиш мумкин.
6. 15 дақиқадан сўнг ҳарорат 12 даражага етади. Энди унда ичимликларни совутиш мумкин.
7. Қумга совуқ сув қуйишда давом этилса, музлаткич ичидаги паст ҳарорат узоқ муддат сақланади. Вақти келиб у ҳатто минус даражага тушиб, минус бешни кўрсатиши мумкин.
Бундай содда услубда ясалишига қарамай, ушбу музлаткич кўп фойда келтиради.
Унинг ясалишини қуйидаги видеолавҳада кузатиш мумкин.
Изоҳ (0)