«Макдональдс» тармоғининг энг кекса ходимаси Сингапурда ишлайди. 92 ёшли Гох Гвек Энг охирги 18 йил мобайнида тармоқнинг шу ердаги ресторанида ишлайди ва ҳали пенсияга чиқишни режалаштирмаяпти, деб хабар беради Metro.
Гвек Энгнинг беш фарзанди, 10 набираси ва 12 эвараси бор. Фарзандлари уйни тарк этганидан сўнг у «Макдональдс»да ишлай бошлаган эди.
Изоҳ (0)