Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2016 йил биринчи чораги якунларига кўра, дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ — Facebook’нинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли уч марта ўсди ва 1,51 миллиард долларни ташкил қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» компания ҳисоботига таяниб.

Фото: AFP

Фото: AFP

Ҳар битта акциядан олинган фойда уч ой ичида 0,52 долларга тенг бўлди, ўтган йилги кўрсаткич эса 0,18 доллардан иборат бўлган. Facebook даромади ҳам ўсди — у 52 фоизга ошиб, 5,3 миллиардга тенг бўлди.

Компания рекламадан 5,2 миллиард доллар даромад олди, бу 2015 йилнинг биринчи чорагидаги кўрсаткичдан 57 фоизга кўп демакдир. Мобил рекламадан тушган даромад барча реклама киримларининг 82 фоизигача ўсди, ўтган йилнинг шу даврида эса у 73 фоизни ташкил қиларди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар