Instagram фойдаланувчилари энг олифта қуённи аниқлади. Токиода истиқомат қилувчи Пуй-Пуй лақабли қуёнчанинг саҳифасига 24 мингдан ортиқ одам обуна бўлган. Хўжайинлари уни турли либосларга буркаб, фотосуратларини интернетга жойлаштириб боради. Мухлислари уни гоҳ Шерлок Холмс қиёфасида, гоҳ почтачи, гоҳ денгизчи образида кўради.
«Газета.ru» Пуй-Пуйнинг саҳифасидан ўрин олган энг қизиқарли фотосуратлар жамланмасини тақдим этди.
Изоҳ (0)