Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳимоячиси Жон Терри оқ қон касаллигидан вафот этган 8 ёшли клуб мухлиси Томми Миллернинг оиласига дафн маросимини ўтказиш учун моддий ёрдам берди, деб хабар беради «Чемпионат».
Кембрижда истиқомат қилувчи Томми Миллер оиласининг яқинларидан бири Instagram ижтимоий тармоғи орқали «Челси» жамоаси сардори Жон Терри билан алоқага чиқди ва маълум вақтдан сўнг 35 ёшли ҳимоячи 1 600 фунт стерлинг ажратди. Вафот этган болакайнинг онаси ушбу пулга ўғли учун махсус қабр тошига буюртма беришини айтиб ўтди.
Қайд этиш жоиз, ўтган йили Жон Терри ва «Челси» клубининг бир қатор футболчилари Томми Миллер билан учрашган эди.
Изоҳ (0)