Хитойнинг Циндао шаҳрида яшовчи йигит 600 та шардан ўз қаллиғи учун иккита тўй либоси яратди, деб ёзади Mashable. Янги кўйлакларни кийиб, қиз куёв билан кўчаларни кезди ва фотосессияда иштирок этди.
Тўйларни ташкил қилиш билан шуғулланадиган 25 ёшли Лу Кэпэн кўйлакларни лойиҳалаштириш ва яратиш устида бир кеча ишлади. Улардан бирини йигит никоҳ маросими учун оқ рангдаги, иккинчисини эса ранг-баранг шарлардан ясади.
Йигитнинг сўзларига кўра, у ўзининг бу иши билан қаллиғи Су Сюэнога уни қанчалик қаттиқ севишини кўрсатмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)