Мадриднинг «Реал» жамоаси «Барселона»га қарши Испания чемпионати 31-турида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, каталонияликларнинг 39 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Барселона»нинг 39 ўйинлик мағлубиятсиз серияси Испания жамоалари орасида рекорд ҳисобланади. Аввалги рекорд 1988/89 йилги мавсумда «Реал» томонидан қайд этилган бўлиб, 34 учрашувлик мағлубиятсиз сериядан иборат эди. Ўша мавсумда мадридликлар Испания чемпиони бўлган ва Чемпионлар Кубоги (ҳозирги ЕЧЛ) ярим финалига қадар етиб борганди.
Қайд этиш жоиз, «Реал»га мағлуб бўлишдан олдин сўнгги бор Луис Энрике жамоаси 2015 йилнинг 3 октябрь куни «Севилья»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Ўйиндан кейинги фикрлар:
Изоҳ (0)