Футбол бўйича Германия ва Италия терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашувига (4:1) ташриф буюрган «Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Альянц Арена» стадионига кириш олдидан тинтув қилинди, деб хабар беради «Спорт-Экспресс».
#Guardiola lässt sich brav abtasten. Dann gehts auf die VIP-Tribüne #DieMannschaft @DFB_Team #GERITA #FCBayern pic.twitter.com/FB7BDViXzC
— Kai Psotta (@KPsotta) March 29, 2016
Террорчилик таҳдиди нуқтаи назаридан Европа стадионларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Маълумот ўрнида, «Альянц Арена» Германия терма жамоаси, «Бавария» ва «Мюнхен 1860» клубларининг уй стадиони ҳисобланади.
Изоҳ (0)