Колбасали бутербродлар ва пластик идишдаги макарон иш жойдаги тушлик танаффуси ҳақидаги замонавий тушунча билан ҳеч қандай умумий жиҳатга эга эмас. Ҳозирги вақтда йирик ва ўзини ҳурмат қилувчи компаниялар яхши овқатланган ходим яхши ишлашини аниқлаган кўринади. Шу сабабдан ҳам улар ходимларнинг таомномаси ҳисобидан тежамкорлик қилмасликка қарор қилган. Замонавий офисларнинг ошхоналари ресторанлар билан бемалол рақобатлаша олади. Яна шуни таъкидлаш лозимки, бундай кафеларда овқатланиш барча ходимлар учун мутлақо текиндир.
Дунёнинг энг йирик ва машҳур 6 компаниясида тушлик вақти қандай ўтиши акс этган суратларни Travelask тақдим этади.
Бош офиси Нью-Йоркда жойлашган компания ўз ходимларига Hemispheres кафесида уч маҳал текин овқатланиш имкониятини берган. Бу ерда ходимлар турли ошхоналарга мансуб таомлар, анъанавий фастфудлар ва турли-туман ичимликларни истеъмол қилиш билан бирга йогуртлар ёрдамида соғлом овқатланиш тарзига риоя этиши мумкин.
Apple
Компаниянинг бош офиси Калифорнияда жойлашган. Унинг ошхонаси Caffe Macs деб номланиб, жуда ҳам кўп жой ва ғаройиб таомлар хилма-хиллигига эга. Нонушта учун одатда қулупнайли француз тости, шоколад увоқли қуймоқ, десертлар, янги сиқилган шарбатлар ва музқаймоқнинг бир неча хил турлари тақдим этилади. Тушлик учун ходимларга Мексика, Италия, Япония, Испания ва француз ошхонасига мансуб таомлар таклиф этилади.
Ушбу компания ходимлари ҳам уч маҳал текин овқатланиш имкониятига эга. Улар Epic Cafe кафесида овқатланиши мумкин. Бу ерда одатда Осиё ёки Америка ошхонасига мансуб таомлар таклиф қилинади. Бундан ташқари, таомларни ўзи билан олиб кетишга рухсат берилади.
Dropbox
Бош офиси Сан-Францискода жойлашган компаниянинг ошхонаси Tusk Shop деб номланади. Бу ердаги ошпазларнинг алоҳида диққатга сазовор жиҳати шундаки, улар дунёнинг етакчи ресторанларидан таклиф этилган. Ошхонанинг умумий майдони 400 квадрат метрни ташкил этади.
Pixar
Калифорнияда жойлашган мазкур компаниянинг кафетерийси Cafe Luxo деб номланади. Бу ерда ходимлар эътиборига ҳавола этиладиган таомлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Лосось балиғи, тофули паста, гамбургерлар, стейклар, буррито, пицца ва бошқа кўплаб десертлар шулар жумласидандир.
Яқинда компания бош офиси Сан-Франциско марказидаги машҳур Бозор майдонига кўчирилган. Twitter ходимлари текин кафеда истаганча овқатланиш имкониятига эга. Меню таомлар турига қараб ажратилган бўлиб, улар ўз навбатида #comfort food, #tenderloin, @birdfeeder ва бошқа ҳештеглар билан номланган.
Изоҳ (0)