Фотогалерея: Европа шаҳарларида нима учун электрошкафлар бўялади?
«Милан кўчаларини айланаркансан, деярли ҳар бир чорраҳада электрошкафларни учратасан», — деб ёзади блогер Иля Варламов. Қизиғи, уларнинг бари бўялган.
Шундай бўялган электрошкафларни Европанинг бошқа шаҳарларида ҳам учратиш мумкин. Блогернинг ёзишича, бу санъатга нисбатан ҳаддан ташқари юқори муҳаббат маҳсули эмас. Унда нима?
«Бунинг сабаби — шаҳар маъмуриятини граффити ихлосмандлари эгаллаб олгани билан боғлиқ эмас. Мақсад — шаҳар мулкини вандал (бузғунчи)лардан ҳимоя қилиш», — деб ёзади блогер.
«Бундай электрошкафлар турли хусусий эълонларни ёпиштириб кетиш ёки бўлмағур ёзувларни қолдириш учун жуда мос жой. Шу сабабли ҳам баъзи шаҳарларда электрошкафларни рассомларга тақсимлаб бериш бўйича махсус дастурлар бор», — деб ёзади блогер.
Изоҳ (0)