Замбиядаги Виктория шаршарасида дунёдаги энг хавфли ҳовуз жойлашган, деб ёзади TravelAsk.
Иблис ҳовузи номини олган бу ҳавза табиий равишда шаклланган бўлиб, Замбези дарёсининг ўрта оқимида жойлашган.
Сентябрдан декабргача бўлган вақтда дарё суви маълум даражада кўтарилиб, кичик гирдоб ҳосил қилади.
Бу эса айрим юраги бақувват сайёҳларга ўта хавфли шароитда чўмилиш имконини беради, негаки оқим минимал даражада бўлган бу ҳавзадан бир неча метр нарида улкан шаршара бошланади.
Изоҳ (0)