2016 йилнинг 1—3 март кунлари Пекин шаҳрида Ўзбекистон томони раислигида ШҲТга аъзо давлатлар экспертларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув чоғида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида 2016—2020 йиллар учун жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича Ҳаракат дастури лойиҳаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ушбу Битим 2010 йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси мобайнида имзоланган.
Изоҳ (0)