Маълумки, дунёнинг барча ҳудудларида ҳомиладор аёллар туғуруқхонага кетишдан анча олдин зарурий нарсаларни тўплашни бошлайди. Шу муносабат билан WaterAid ноҳукумат ташкилоти ўзига хос тажриба ўтказиб, унинг доирасида еттита давлатда истиқомат қилувчи аёлдан туғуруқхонага нималар олиб борилишини ўрганди.
AdMe сайти бўлажак оналар қандай буюмларни захира қилишини суратларда акс эттирди.Хейзел Шандумба, Хамакандо қишлоғи, Монзе, Замбия
Болалар кийими, тагликлар, пластмасса тоғора, совун, саронг (миллий либос), тўшак учун полиэтилен.Диана Неерс, Нью-Йорк, АҚШ
Мусиқа плеери, кокос экстрактли массаж мойи, лаванда ёғи, арника экстрактли гел, снек, бола эмизишга мослаштирилган пешбанд, ёстиқча, она учун қулай либос, болалар кийими ва кўрпаси, пардоз-андоз буюмлари, уйқу ниқоби, китоб.Эллен Фири, Симулемба, Малави
Фонар, тўшак учун полиэтилен, киндик кесиш учун писка ва боғлаш учун арқон, овқат учун 200 квач пул, она ва бола учун 3 та саронг.Кэти Шоу, Мельбурн, Австралия
Пардоз-андоз буюмлари, снек, тагликлар, болалар кийими, она учун қулай либос, массаж ёғи, иситиш мосламаси.Клодин Разафиндрабари, Вакинанкаратра, Мадагаскар
Болалар кийими, момиқ пахта, гигиена ашёлари, тиббиёт спирти, тагликлар, термос, челак ва товоқ.Жоанна Lori, Лондон, Буюк Британия
Тагликлар, болалар кийими, снек, она учун либос ва сочиқ, пардоз-андоз буюмлари, миостимулятор, гигиена ашёлари, iPad, тароқ, сув.Агнес Ноти, Ирамба, Танзания
Болалар кийими ва кўрпачаси, саронг, термос, чой, совун, чўмич.
Изоҳ (0)