Улар, баъзи ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, ноодатий ҳаёт тарзини олиб боради: бир неча юз минг евро турадиган соатлар харид қилмайди, катта харажатли меҳмондорчиликлар уюштирмайди, қасрлар сотиб олмайди.
Бу амалдорлар ўзини шу ҳаётнинг эгаси деб эмас, балки халқ ёллаган оддий бир менежер сифатида кўради. «Соль» нашри сизни ҳайрон қолдириши мумкин бўлган ҳокимлар, бош вазирлар ва президентларнинг кичик бир рўйхатини тузди.1. Тарья Халонен, Финляндия
Финляндиянинг камтарона умр кечирувчи собиқ президенти Таря Халонен «Нью-Йорк — Хелсинки» авиарейсининг эконом-классида оддий одамлардек парвоз қилаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлганидан сўнг айниқса танилиб кетганди. Финляндия президентини қандайдир озиқ-овқат дўконида кўриб қолиш одатий ҳол ҳисобланар, бир сафар эса уни кийим-кечак дўконида... чегирма билан сотилаётган либосларга кўмилиб ўтирганини ҳам кўриб қолишганди.2. Дэвид Кэмерон, Буюк Британия
Португалияда ҳордиқ чиқараётган аёли ва болаларининг олдига кетаётган Буюк Британия бош вазири, чипталари арзон Easyjet авиакомпанияси самолётида оддий одамлар билан бирга парвоз қилиб, ҳаммани ҳайратга солди. У ўтган йили ҳам дам олиш учун Испаниянинг Гранада шаҳрига йўл оларкан, турмуш ўртоғи билан бирга эконом-классда учганди. Ишга эса тез-тез велосипедда келиб туради. 2015 йил апрелида эса унинг гавжум Лондон метросида тикка туриб, хотиржам газета ўқиб кетаётгани тасвирланган фотосуратлар тарқалди.
3. Хосе Мухика, Уругвай
У президент бўлганидан сўнг, давлат қасридан кўра ўзининг фермерлик уйини маъқул кўрди, даромадларининг аксарият қисмини ижтимоий лойиҳаларга йўналтирди, эконом-классда парвоз қилиб, эски Volkswagen «Қўнғиз»да ишга қатнади. У беш йил президентлиги давомида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Уругвайни энергия экспорт қилувчи мамлакатга айлантирди, иқтисодий кўрсаткичларни оширди, давлат қарзини камайтирди, қашшоқлик даражасини қисқартирди.4. Борис Жонсон, Буюк Британия
Лондон мэри шаҳар бўйлаб велосипедда ҳаракатланишни маъқул кўради. У бесўнақай, малласоч, овози йўғон, баёнотлари эса шов-шувли. У галстуксиз юришга уялмайди, спорт курткаси, рюкзак ва велосипед дубулғасидан тортинмай фойдаланаверади.5. Майкл Блумберг, АҚШ
Бойлиги 16—20 миллиард долларга баҳоланадиган бу сиёсий арбоб ва ишбилармон нафақат хайрия ишлари билан, балки ўзининг камтарлиги билан ҳам нью-йоркликлар меҳрини қозонган — АҚШнинг молиявий пойтахти мери ишга метрода борарди! У Манхеттендаги ўз хонадонида яшар, Нью-Йорк ҳокими сифатида йилига бир доллар маош оларди.6. Петр Нечас, Чехия
Нечаснинг бош вазир бўлганидан кейинги илк қарори шахсий қўриқчилардан ва Audi хизмат автомобилидан воз кечиш бўлган. Нечаснинг айтишича, у кимнингдир ҳужум қилишидан қўрқмайди. Ишга одатда пиёда келади, иш бўйича сафарларга эса Чехияда ишлаб чиқарилган автомобилда боради.7. Бронислав Коморовский, Польша
Коморовскийнинг ихтиёрида 4 хонали хонадон бор (мерос сифатида қолган). Қизиқ томони, мамлакат президенти сифатида ишлаган вақтларида у Варшавадаги ҳукумат мавзесида истиқомат қилиб, 4 хонали хонадонини эса болаларга совға қилган.8. Энда Кенни, Ирландия
Ирландия бош вазири Энда Кенни чиптаси арзон авиакомпанияларнинг хизматларидан тез-тез фойдаланиб туради. Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ — у ишга одатда пиёда, йўл-йўлакай мамлакат фуқаролари билан суҳбатлашиб келади.9. Ангела Меркель, Германия
Европанинг энг нуфузли сиёсий арбобларидан бири энг оддий уйдаги энг оддий хонадонда истиқомат қилади. Немислар унинг уй манзилини жуда яхши билишади: 10117 Berlin, Am Kupfergraben, 6. Меркелнинг хонадони тўртинчи қаватда жойлашган. У дам олиш учун ҳам, либослар сотиб олиш учун ҳам ўз ҳамёнидан пул сарфлайди. Ҳашаматли қасрлари, яхталари йўқ — пули етмайди.
10. Раймонд Вейонис, Латвия
Латвиянинг янги президенти — анча камтар инсон. Раймонд Вейонис ҳали ҳам Рига яқинидаги Огре шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уйда истиқомат қилади. Қўшниларининг айтишича, у ҳаммага ёрдам беришга ҳаракат қилади. «Бир сафар уйимда жўмрак бузилиб қолди — сув оқиб ётибди, қаерга ҳам бориб, ёрдам сўрардим? Қарасам, у ҳовлида, машинасининг олдида турган экан. Ҳозир кириб, тўғрилаб бераман, деди. Кирди ва тўғрилаб берди», — деди Вейониснинг қўшниси.
Изоҳ (0)